Легионеримиз қаҳрамонлар қаторида
Россия Премьер-лигасининг саккизинчи тури якунланди. Футболчи ёритаётган оммавий ахборот воситалари турнинг рамзий терма жамоасини тузмоқда.
Аксарият манбалар ЦСКА ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файўуллаевни тур рамзий терма жамоасига киритяпти. Бу бежиз эмас, албатта. Россия Премьер-лигасида атиги учинчи учрашувини ўтказган ҳамюртимиз “Крилья Советов” қарши баҳснинг иккинчи бўлимда майдонга тушиб жамоасининг ўйинини кескин ўзгартириб юборди.
Москвалик “армиячилар” ўзбек футболчиси ёрдамида ҳужумкор ўйин намойиш қила бошлади. Устунликни мезбонларга олиб берган Файзуллаев жамоани мағлубиятдан қутқариб қолган голга ассистентлик қилди.
Файзуллаевнинг ёрқин ўйини экспертлар ва журналистлар эътиборидан четда қолгани йўқ. Хусусан, “Матч Премьер” телеканали ўз обуначилари ўртасида ўтказилган сўровнома асосида ўзбек легионарини энг кучли 11 футболчи қаторига киритди. Обуначилар рамзий терма жамоага Аббосбекнинг аниқ пасидан кейин гол уриб, ЦСКАни мағлубиятдан қутқаришга ҳисса қўшан Фёдор Чаловни ҳам рамзий терма жамоага қўшди.
Яна бир нуфузли манба – https://www.sovsport.ru сайти рамзий терма жамоани тузишда “Рустат” компанияси тақдим этган статистик маълумотларга таянди. Аббосбек Файзуллаев бу нашр томонидан ҳам рамзий терма жамоа чап қанотига жойлаштирилди.
- Рамзий терма жамоанинг чап қанотига жойлаштирилгани ўзбек футболчиси учун аванс бўлсин, чунки у ҳали Россия Премьер-лигасига тўлиқ мослашиб улгургани йўқ. Лекин Самаранинг “Крилья Советов” жамоасига қарши ўйин москвалик “армиячилар” ёзда сифатли ҳужумкор футболчи билан кучайганини кўрсатди.
Айнан Файзуллаев жамоасининг хавфли ҳужумларида қатнашди ва аслида мана шу футболчи жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди. Рақиб жарима майдончаси ичига узатилган паслари 100 фоиз аниқ чиқди, ҳужумда 75 фоиз яккама-якка курашларни ўз фойдасига ҳал қилди. Россия футболида ҳал ном қозонмаган ўйинчи учун бу ердаги фаолияти жуда яхши бошланди, - деб изоҳ берди https://www.sovsport.ru сайти журналисти Андрей Тупиков.
Футболга ихтисослашган яна бир катта манба – https://football.kulichki.net сайти Аббосбек Файзуллаевни тур қаҳрамонлари рамзий жамоасига қўшди.
- Чап қанот ярим ҳимоячидан ўрин олган Аббос Файзуллаев (ЦСКА) рамзий терма жамоамиздаи яна бир “жокер”лардан. ЦСКА футболчилари “Крилья Советов” билан бўлган ўйиннинг биринчи бўлимини жуда бўш ўтказди.
Иккинчи бўлим бошидан майдонга тушган Файзуллаев “армиячилар”нинг олдинги чизиқдаги ўйинини тубдан ўзгартириб юборди.
Аббос Ломаев қўриқлаётган дарвозасига учта зарба йўллади. Бу ЦСКАдаги иккинчи кўрсаткич. Яна учта ҳал қилувчи пас узатди. Бу пойтахтлик ўйинчилар орасида энг яхши натижа. Ўзбек футболчиси ўзи ҳам гол уриши мумкин эди. Бироқ, тўп тўсинга тегди. Лекин Файзуллаев ўз ҳисобига Фёдор Чаловга узатилган голли пас ёздириб қўйди, - деб ёзди https://football.kulichki.net Андрей Жаркой.
Айни пайтда – https://football.kulichki.net сайти турнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўз ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Ҳозирча, Аббосбек Файзуллаев энг кўп овоз олган уч футболчидан бири бўлиб турибди.
Ушбу линк орқали легионеримизга овоз беришингиз мумкин.
Фикрлар