Легионеримиз Қозоғистон чемпионатининг 14-тур рамзий терма жамоасидан жой олди (фото)
Қозоғистоннинг "Тобол" клуби сафида тўп тепадиган легионеримиз Игорь Сергеев чемпионат рамзий жамоасидан ўрин эгаллади.
У ушбу турда жамоасининг "Каспий Актау" устидан ғалаба қозонишида катта ҳисса қўшди. 1:0 ҳисобида якунланган баҳсда ягона гол айнан ҳамюртимиз ҳисобига қайд этилди.
Марҳамат, қуйида 14-тур рамзий жамоаси билан танишишингиз мумкин.
Фикрлар