Легионерларимиз. Алибоевдан голли узатма
Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" жамоаси бу тур ўз майдонида "Гангвон"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашув 2:2 ҳисобида тугади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси ўйинда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, жамоасининг иккинчи голига ҳаммуалифлик қилди.
Маълумот учун, "Сеул" ҳозирда 39 очко жамғариб, мусобақа жадвалида иккинчи поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар