Легионерларимиз. Алибоевнинг жамоаси аутсайдер билан ўйинда очко йўқотди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" клуби бу тур сафарда "Жежу Юнайтед" клубига қарши баҳс олиб борди. "Жежу Ворлд Кап" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

Алибоев беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида майдондаги фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Юртдошимиз ўйиннинг 39-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Шу тариқа, "Сеул" ҳисобидаги очколар сони 47 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. "Жежу" ҳисобидаги очколар эса 19 та бўлиб, жамоа лигадаги 12 клуб орасида 11-поғонани эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Алибоев Эктор Купер томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Фаластинга қарши кечадиган баҳс учун терма жамоага жалб этилган. Режага кўра, "оқ бўрилар" 28 августдан машғулотларга киришишади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!