Легионерларимиз. Алибоевнинг жамоаси мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда
Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" жамоаси бу тур ўз майдонида "Сеонгнам Ильва Чунма" жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Алибоев одатдагидек баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳарактланди.
Шу тариқа "Сеул"нинг мағлубиятсиз серияси бешта ўйинга етди ва жамоа 28 очко билан "Ульсан Хёндэ"дан сўнги иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
К Лига. 14-тур
"Сеул" - "Сеонгнам Ильва Чунма" 3:1.
Фикрлар