Легионерларимиз. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси ўйнайди

Ўртоқлик ўйини.

Бугун ўртоқлик ўйини доирасида Франциянинг "Ланс" жамоаси "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 16:45да бошланади. 

"Ланс" сафида ҳаракат қиладиган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов ўйиннинг қайдномасида бор ва шу сабаб майдонга тушиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Ҳусанов француз клуби сафида иккита беллашувда майдонга тушишга улгурди.

 

смви

Ўртоқлик ўйини.

Бундан ташқари Италияда ўйнаётган легионеримиз Элдор Шлмуродов жамоасини ҳам ўртоқлик баҳси кутиб турибди. "Кальяри" бугун "Брест" майдонига сафар қилади. Беллашув 21:00да старт олади. 

Маълумот учун, Шомуродов сардинияликлар сафида "Комо"га қарши учрашувда дебют қилган эди. 

РПЛ.

Бугун Россия премьер лигасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилади. Легионерларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қиладиган "Рубин" ўз уйида Москванинг "Спартак" клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да старт олади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!