
Легионерларимиз. "Ризеспор" "Эюрспор" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди
Туркия Суперлигаси 31-туридан ўрин олган "Ризеспор" - "Эюспор" баҳси якунланди. Учрашув мезбонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ризеспор" клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов асосийда таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз бу сафар ҳам ярим ҳимоячи сифатида ўйнади. Алиқуловнинг ҳаракатлари "SofaScore"да 7.1 баллга лойиқ кўрилди.
Шу тариқа, ризеликлар мағлубиятлар ва дуранглар сериясида сўнг ғалабани қўлга киритди.
Фикрлар