Легионерларимизнинг нархи ошди!

Тожикистон чемпионатининг олий лигасида ўнта жамоа ғолиблик учун курашмоқда. Бу мамлакат чемпионатида жами 239  нафар футболчи тўп суради. Шулардан қарийб 20 фоизи, яъни 40 нафардан ортиғи хорижлик легионерлардир. Улардан энг кўпи Ўзбекистон вакиллари ҳисобланади. Тожикистондаги футболчиларимиз  орасида миллий чемпионатимиз юқори дивизионида ўйин амалиётига эга бўлмаганлари ҳам кўп.

555685_original

Трансфер маълумотларига ихтисослашган халқаро transfermarkt портали маълумотларига кўра, олий лига футболчиларининг умумий нархи 18,15 миллион еврони ташкил қилмоқда. Тожикистон чемпионатидаги энг қиммат футболчи Алишер Жалиловдир. “Истиқлол” жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячисининг нархи 450 минг еврога баҳоланган.

Transfermarkt портали яқинда Тожикистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг нархлари ҳақида янги маълумотларни тарқатган эди. Унга кўра, Ўзбекистондан бу мамлакатга келиб ўйнаётган чарм тўп усталарининг барчасини трансфер нархи ошгани маълум бўлди.

Тожикистонда тўп сураётган ҳамюртларимиз орасида Санжар Рихсибоев энг қиммат футболчига айланди. Йил бошида “Хўжанд” футбол клуби томонидан “Бунёдкор”дан ижарага олинган футболчимизнинг трансфер суммаси йил бошидан бери 50 минг еврога кўтарилиб, айни пайтда 200 минг еврони ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич бўйича Санжар Тожикистон чемпионати иштирокчилари орасида кучли 15 таликка даъвогар. Чап қанот вингери вазифасини бажараётган Рихсибоев 12 та учрашувда учта гол уриб, “Хўжанд”нинг иккинчи ўринга кўтарилишига ҳисса қўшди.

0105ddbec4e43da480df8742c7fc4267

Хўжандликлар сафида ўйнаётган тажрибали марказий ҳимоячимиз Сирож Ҳамроевнинг нархи 125 мингдан 150 минг еврога кўтарилди. Футболчимиз олий лигада тўққизта учрашувда қатнашди. 

Ўзбекистон Суперлигасидаги учрашувларда умуман қатнашмаган ёш футболчи Жасур Қурбоновнинг ўйини қўшни мамлакат чемпионатида ҳақиқатан очилди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи “Файзканд Восе” жамоаси таркибида саккизта учрашувда битта гол уриб, учта голли пасга муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи бугунги кунда 100 минг еврога етди.

maxresdefault_13

“Файзканд Восе” шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртларимиздан битта гол урган Дилшод Баратов ва икки аниқ зарба муаллифи Анвар Муродов 75 минг еврога баҳоланди. Ушбу жамоада биттадан гол урган ўзбекистонлик Азиз Зарипов ва Аббос Икромов, “Истаравшан” футбол клуби посбони Шаҳзод Шамсуддинов, ҳимоячи Зуфар Акбаралиев, “Кўктош”даги универсал ярим ҳимоячи Бунёд Шодиев, ҳужумкор футболчи Муҳиддин Одиловнинг  трансфери 50 минг еврони ташкил қилмоқда.  

Трансфер суммаси 25 минг евро бўлган футболчилар қаторига ЦСКАда учта тўп киритган жиззахлик Нодирбек Ибрагимов, “Хўжанд” дарвозасини қўриқлаётган машҳур голкиперимиз Маъмур Икромов, “Истаравшан” ҳимоячиси Тўлқин Умаров қўшилди.

556741_680

Тожикистон чемпионатида ўйнаётган легионерларимиз орасида Санжар Рихсибоев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод ҳисобланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!