Лэмпард келажакда "Челси"га қайтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Челси" собиқ футболчиси ва собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард келажакда клубга қайта олиши мумкин.

Кавех Солхекол маълумотига кўра, ҳозирда "Ковентри Сити" жамоасини бошқариб турган Лэмпард ҳали ҳам "Челси" билан яқин алоқада.

Унинг таъкидлашича, Лэмпард "Стэмфорд Бридж" стадионига яқин ҳудудда яшайди, оиласи ҳам ўша ерда истиқомат қилади ва бўш вақтларида "Челси" ўйинларини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюради.

Шунингдек, у баъзан клуб раҳбарияти учун ажратилган жойда ҳам кўрингани айтилмоқда. Шу сабабли мутахассис унинг келажакда "Челси"га қайтиши эҳтимоли бор, аммо бу ҳозир эмаслигини таъкидлаган.

Лэмпард футболчи сифатида 2001–2014 йиллар оралиғида "аристократлар" сафида ўйнаган ва клуб билан 13 та соврин қўлга киритган. Кейин у 2019–2021 йиллар ва 2023 йилда ҳам клубни бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!