Лэмпард Премьер-лигага қайтиши мумкин: "Борнмут" мураббийга қизиқмоқда

Англиялик мутахассис Фрэнк Лэмпард яқин орада яна Премьер-лигада иш бошлаши мумкин.

Британия матбуотининг хабар беришича, ҳозирда "Ковентри"ни бошқараётган мураббийга "Борнмут" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбаларга кўра, жамоанинг амалдаги устози Андони Ираола мавсум якунида клубни тарк этади, шу боис клуб янги номзодлар рўйхатини шакллантирмоқда ва Лэмпард ҳам асосий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Қайд этилишича, "Борнмут" 32 турдан кейин 45 очко билан Премьер-лига жадвалида 11-поғонадан жой олган. Сўнгги турда жамоа сафарда Лондоннинг "Арсенал" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, сенсацион ғалабага эришди.

Лэмпард эса "Ковентри" билан жуда муваффақиятли мавсум ўтказмоқда. Унинг жамоаси Чемпионшип жадвалида ишончли тарзда пешқадам бўлиб турибди ва Премьер-лигага қайтиш арафасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!