Лэмпарднинг "Челси"га қайтиши истисно этилмаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ковентри" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ёзда "Челси"га қайтиши мумкин.

Журналист Низар Кинселла маълумотига кўра, инглиз мутахассисининг эҳтимолий қайтиши "аристократлар" мухлисларини янада жалб қилиши мумкин. Шунингдек, Лэмпард Лондон клуби раҳбарияти билан мустаҳкам алоқаларни сақлаб қолгани айтилмоқда ва шу боис унинг ёзда "Челси"га қайтиши тўлиқ рад этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Лэмпард "Челси"ни 2019–2021 йилларда, шунингдек 2023 йилда ҳам бошқарган. У футболчилик фаолияти давомида 2001 йилдан 2014 йилгача Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб, жамоа билан 13 та соврин ютиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!