
Леон Эдвардс тарихдаги энг яхши ММА жангчиси кимлигини айтди. Бу Хабиб ёки Конор эмас!
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Леон Эдвардс тарихдаги энг яхши ММА жангчиси кимлигини айтди.
“Мен учун аралаш яккакурашлар тарихидаги энг зўр жангчи - Жон Жонс. У ҳақиқий афсона. Андерсон Сильвани эса иккинчи ўринга қўяман" - деди британиялик "The Louis Therouh" подкастида.
Маълумот учун, Жон Жонс айни пайтда 37 ёш. Америкалик оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони ҳисобланади.
Фикрлар