Леррон Ричардс: Aзизбек Aбдуғофуров билан жангга тайёргарлик кўрмоқдаман...

Профессионал бокснинг супер ўрта вазнда ўз жангларини ўтказадиган WBC Silver камари соҳиби Aзизбек Aбдуғофуров (13-0, 7 КО) ва WBO International, Британия чемпионлик камари эгаси Леррон Ричардс (13-0, 3 КО) билан ўзаро жанг қилиши ҳақида ҳабар берган эдик. Пандемия сабаб жанг қолдирилган ва натижада Лерроне Ричардс 10 июлда Умар Содиқ (10-2, 6 КО) билан жанг қилиши белгиланганди. Aммо ушбу жанг ҳам бекор бўлди ва Умар Содиқ WBA Gold камари эгаси Фёдор Чудиновга (23-2, 16 КО) қарши чақирувни қабул қилиб, техник нокаут эвазига мағлубиятга учради.

Леррон Ричардсга тегишга камар учун Вилли Хатчинсон (13-0, 9 КО) мажбурий даъвогар этиб белгиланган эди. Шу боис, Леррон ўзининг Инстаграм саҳифасида вазият борасидаги ўз муносабатини билдирди.

Менинг Британия чемпионлик камарим учун Вилли Хатчинсон мажбурий даъвогар қилиб қўйилганидан барчанинг хабари бор. Бу ажойиб жанг бўлар эди. Аммо мен сентябрь ойида Франк Уоррен таклифига биноан WBC Silver камари соҳиби Aзизбек Aбдуғофуров билан жанг учун тайёргарлик кўрмоқдаман ва ўз ўрнида жанг эълон қилинишини интизорлик билан кутяпман. Бир йил олдин Британия ҳамдўстлик ва WBO International камарларини қўлга киритиб, ўз ватанимда таниқли топ боксчига айланган эдим. Энди эса, жаҳон даражасига ҳам чиқмоқчиман ва бунга имконият бор. Мен Британия камарини қадрлайман ва уни ҳимоя қилмоқчи эдим, аммо Умар Содиқ Фёдор Чудиновга қарши жангни қабул қилганини эшитиб, режаларга ўзгартириш киритгандим.  Ҳозирда мен WBC рейтингида 6-ўринда бораётган Aзизбек Aбдуғофуров билан WBC Silver камари учун жанг қилиш учун жиддий ҳозирлик кўряпман",- деди Леррон Ричардс.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)