Леся Цуренко иккинчи даврада ўйнайди

Украиналик Леся Цуренко ва хитойлик Ван Яфань АҚШ пойтахти Вашнгтон шаҳрида ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида ўзаро тўқнаш келди.

Кескин ва муросасиз ўтган мазкур ўйинда Леся рақиби устидан 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга йўл олди.

Шу тариқа "Citi Open"нинг иккинчи даврасида Цуренко қозоғистонлик Зарина Дияс ва мезбонлар вакили Кори Гоффга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!