Левандовски "Барса"да яна бир йил ўйнайди

  • 18 Feb 13:40
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Роберт Левандовски "Барселона"да яна бир йил қолади. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, 36 ёшли ҳужумчи "Райо Вальекано"га қарши ўйинда майдонга тушса, унинг шартномаси автоматик равишда 2026 йилнинг ёзига қадар узайтирилиши керак эди.

Tecno

Жамоалар ўртасидаги учрашув куни кеча бўлиб ўтди. "Барселона" ўз рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Польшалик ҳужумчи эса ғалаба голини киритди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!