Левандовски "Барса"дан кетмоқчи эмас!
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски келаси ёзда Каталония клубини тарк этиш ниятида эмас, деб хабар берди "Sport".
Манбага кўра, польшалик форвард "кўк-анорранглилар" жамоасида ҳамма нарсадан мамнун ва у яқинда Саудия Арабистони таклифини рад этган. Чунки у янги мавсумни Хави жамоасида бошламоқчи.
35 ёшли футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали уни 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Левандовски барча мусобақаларда 19 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва жамоадошларига 4 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар