Левандовски Беллингемдан фойдалироқ

Роберт Левандовски ўз жамоасига лигадаги бошқа футболчиларга қараганда кўпроқ очко келтирди. 

"Барселона" форварди Испания чемпионати 33-тури доирасида "Валенсия" билан ўйинда (4:2) хет-трик муаллифига айланди. 

Польшалик футболчи мавсум давомида 16 та голи эвазига "кўк-анорранглилар"га 17 очко келтирди. Бу Ла Лигадаги энг яхши натижа ҳисобланади. 

17 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Жуд Беллингем "Реал"га 14 очко келтирган. "Хетафе" футболчиси Борха Майорал эса 15 очко ишлашга муваффақ бўлган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!