Левандовски Неймарга етиб олди

  • 26 сентябрь, 19:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг олтинчи турида “Барселона” футболчилари сафар учрашувида “Овьедо” клуби устидан 3:1 ҳисобида зафар қучиб, навбатдаги уч очкони қўлга киритди.

Tecno

Каталонияликлар тўпурари Роберт Левандовски ўз ҳисобига навбатдаги голини ёздириб қўйди. Бу 37 ёшли форвард учун “Барселона” сафидаги 105-гол сифатида қайд этилди.

Статистика экспертларининг таъкидлашича, польшалик ўйинчи “Барса” сафида урган голлари сони бўйича бразилиялик юлдуз Неймарга етиб олди.

Левандовски “Барселона”га 2022 йили “Бавария”дан трансфер қилинган. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. Томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!