Левандовски ўрнига 100 миллион евролик ҳужумчи келади

“Барселона” ёши ўтиб қолаётган Роберт Левандовски ўрнига бошқа ҳужумчи қидиришда давом этмоқда.

El Nacional нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар Испания терма жамоаси ва “Порту” футболчиси Самуэль Омородионни нишонга олган.

Каталонияликлар 20 ёшли Омородионни олиб келиб, бу позицияда узоқ муддатга ёпмоқчи.

36 ёшли Роберт Левандовскининг “Барселона” билан келишуви 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

Омородион аввал Мадриднинг “Атлетико” клубида ўйнаган.  Ёзда истеъдодли ҳужумчи  “Порту”га кўчиб ўтиб, португалияликлар билан 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолади.

“Порту” тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб келаётган  янги ўйинчисини 100 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!