
Левандовски унга Жоан Лапорта нималар деганини айтди
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал" билан бўлган ўйиндан (5:2) сўнг клуб президенти Жоан Лапорта билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди.
"У мени табриклади ва биринчи бўлимда яхши ўйнаганимизни айтди. Мен бунга қўшиламан, биз ажойиб футбол кўрсатишга муваффақ бўлдик. Аммо сўнгги 30 дақиқада, биз камчиликда қолганимизда, вазият қийинлашди. Бироқ, агар сиз 5:1 ёки 5:2 ҳисобида олдинда бўлсангиз, унда ўйинни ғалаба билан якунлашингиз керак", — деди полшалик ҳужумчи "Мовистар" каналига.
36 ёшли Левандовски жорий мавсумда "Барселона" сафида барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар