Левандовски ва Роналду тандемини кўрамизми?

CHERY AUTO

“Барселона” билан амалдаги шартномаси якуналанаётган 37 ёшли ҳужумчи Роберт Левадовски турли лигаларнинг қудратли клубларидан янги чорловлар ола бошлади.

Tecno

Польшалик форвард “Ан-Наср”дан таклиф олди. Бу ҳақда fichajes.net сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра,  шайхларнинг таклифи минтақадаги аввалги шартномалардан юқори бўлган суммаларни ва дарҳол амалга ошириш мумкин бўлган рақобатбардош лойиҳани ўз ичига олади. Ўйинчи жавоб беришдан олдин вақт сўради ва унинг биринчи варианти Европада қолиш эканлигини айтди.

Бу эса, Роберт билан ҳамкорлик ўрнатишга ҳаракат қилаётган “Фенербахче”, “Милан”, “Манчестер Юнайтед” ва “Атлетико Мадрид” каби клубларга умид бағишлаши мумкин.

Энди 2026 йилнинг ёзи ҳамма учун ҳал қилувчи бўлади. Левандовскида танлов имконияти бор. У ўзи ва оиласига маъқул вариантни танлаши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!