Лига 1. Месси ва Мбаппенинг голлари ПСЖга ғалаба келтирди

Франция чемпионати 9-тури доирасидаги ПСЖ - "Ницца" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган баҳсда парижликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Лео Месси 29-дақиқада жаримадан ажойиб гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида эса Гаэтан Лаборте таблодаги ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб қўйди.

83-дақиқага келиб Мбаппе катта саҳнага чиқди. Килиан Мукиеленинг ажойиб узатмасидан кейин гол уриб, ПСЖга 3 очко тақдим этди. 

Мазкур ғалабадан кейин парижликлар ҳисобидаги очколар сони 25 тага етди. Улар ҳозирда турнир жадвалининг етакчиси бўлиб турибди. "Ницца" эса 8 очко билан 13-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!