
Лиги 1: “Топ-5” трансферлар
Европанинг энг кучли беш лигасида 1 сентябрь куни ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилди. Экспертлар Франция чемпионатининг энг қиммат бешта трансфер рейтингини тузиб чиқди.
Sports.uz портали ўқувчиларни ушбу рўйхат билан таништиради:
Илья Забарний — “Борнмут”дан ПСЖга, € 63 млн;
Люка Шевалье — “Лилль”дан ПСЖга, € 40 млн;
Игор Пайшао — “Фейеноорд”дан “Олимпик Марсель”га, € 30 млн;
Хулио Энсисо — “Брайтон”дан “Страсбург”га, € 18,5 млн;
Отавио — “Порту”дан “Париж”га, € 17 млн;
Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жерман” молиявий томондан Франциянинг бошқа клубларидан анча устун эканини харидлар суммасидан ҳам билиб олиш мумкин.
Comments