Лингард АПЛга қайтиши мумкин

Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Жесси Лингард Премьер-лигага қайтиши мумкин. Уни "Эвертон" ўз таркибига қўшиб олиш истамоқда, дея хабар берди "talkSPORT" нашри. 

Маълум бўлишича, мерсисайдликлар футболчига ярим йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирган. Аммо ҳали музокаралар бошлгани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Лингард бундан олдин АПЛнинг "Ноттингем Форест" клубида тўп тепди. Шунигдек, "Ал-Иттифоқ" жамоаси машғулотларида кўриниш бериб, Саудия клуби билан келиша олмади ва эркин агент сифатида қолди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!