"Лион" Испанияга кетиши кутилаётган ҳужумчи Мариано Диасга муносиб ўринбосар топди

Франциянинг "Лион" клуби "Севилья" ва "Реал" каби жамоаларнинг қизиқишларига сабаб бўлаётган ҳужумчиси Мариано Диаснинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.

Le Progres нашри тарқатган хабарга кўра бордию 25 ёшли доминиканлик футболчи жамоадан кетган тақдирди, французлар "Селтик" форварди Мусса Дембелени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишади. Ушбу трансфер эса "Лион"га тахминан 15-20 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, 22 ёшли Дембеле "Селтик" сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида шотланд клуби сафида жами 94та ўйинда майдонга тушган ва 51та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!