“Ливепуль”: 30 миллион тўлаб, ҳужумчини олиб кетинг!
“Ливерпуль” клуби Англия чемпионатга тўлиқ мослаша олмаган қанот ҳужумчиси Федерико Кьезани ёзги трансфер ойнасида сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли вингерни 25–30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Айни пайтда Италиянинг энг машҳур клубларидан “Ювентус” мутасаддилари Кьезани қайтариш бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек, Европа чемпиони бўлган футболчининг эҳтимолий трансферини “Рома” ва “Наполи” клублари ҳам кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Кьеза барча мусобақаларда 24 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У умумий ҳисобда майдонда 392 дақиқа ҳаракат қилган.
Футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар