"Ливерпуль" 145 миллион евролик супертрансферга кўнди
«Ливерпуль» клуби ПСЖ ҳужумкор футболчиси Брэдли Барколани қанчага сотиб олаётгани маълум бўлди.
The Athletic нашри маълумотича, «қизиллар» 23 ёшли Франция терма жамоаси ўйинчиси учун 106 миллион фунт асосий тўлов ва қўшимча 17 миллион фунт бонус миқдорида маблағ ўтказади. Евро ҳисобида бу 125 миллион евро ва устидан яна 20 миллион евро бонус дегани. Футболчи 24 соат ичида тиббий кўрикдан ўтиб, беш йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
RMC Sport манбаси ҳам битим умумий қиймати 125+20 миллион евро атрофида бўлишини тасдиқламоқда. Таъкидланишича, бонусларни қўлга киритиш шартлари анча содда ва уларни амалга ошириш осон бўлади.
Барколя ПСЖ таркибида 152 ўйин ўтказиб, 39 та гол урди ва 37 та голли узатма берди. У парижликлар билан икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, уч бор Франция чемпиони бўлган. Унинг батафсил статистикасини қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.

Фикрлар