"Ливерпуль": 150 миллионни олиб, юлдузингни бизга бер!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Борнмут»нинг ёш вингери Райанга «Ливерпул» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN Brasil манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, агар мерсисайд жамоаси 20 ёшли бразилиялик футболчини қўлга киритишни истаса, камида 150 миллион евро сарфлашига тўғри келади. Чунки айнан шу миқдор футболчи шартномасида тўлов мажбурияти сифатида белгилаб қўйилган. Таъкидланишича, «Борнмут» раҳбарияти бу масалада ҳеч қандай имтиёз бериш ёки нархни пасайтириш ниятида эмас.

Жорий мавсумда Райан барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда олти учрашувда майдонга тушди ва икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ҳужумчининг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!