"Ливерпуль" бир футболчидан воз кечди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза жорий мавсум давомида жамоани тарк этадиган бўлди.

Италиялик футболчи бу кампанияда ҳали майдонга тушгани йўқ. Сабаб – мушакларидаги жароҳат. Calciomercato нашри маълумотича, қўл остидаги ҳолатни инобатга олган ҳолда, қишки трансфер ойнаси очилиши билан Кьезани сотувга қўйиш режалаштирилмоқда. «Қизиллар» 28 ёшли вингер учун тахминан 15 миллион евро талаб қилмоқда.

Федерико Кьезага «Интер» ва «Наполи» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ эҳтимолий келишувга асосий тўсиқ сифатида футболчининг маоши кўрсатилмоқда: Англияда у бир мавсум учун тахминан 7 миллион евро миқдорида «соф» маош олади.

Кьеза 2024 йил август ойида «Ювентус» таркибидан «Ливерпул»га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!