"Ливерпуль" бир позицияга тўрт футболчи танлади
«Ливерпуль» раҳбарияти жамоа ўйин марказини кучайтириш ниятида ва янги яримҳимоячи излаш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Transfer News Live нашри Teamtalk манбасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, англиялик грантнинг эҳтимолий трансфер рўйхатига бир қатор ёш ва истиқболли футболчилар киритилган. Хусусан, «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт, «Рома» футболчиси Ману Коне, «Интер» таркибида тўп сурётган Александар Станкович ҳамда «Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камара номзод сифатида кўриб чиқилмоқда.
«Ливерпул» жорий мавсум Англия премьер-лигасида тўрт тур ортидан олти очко жамғарган. Андони Ираола бошқарувидаги жамоа мусобақа жадвалида ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда.
Охирги турда мерсисайдликлар ўз майдонида Лондон клуби «Фулхэм»ни мағлуб эта олмади. Учрашув голларсиз дуранг билан якунланди — 0:0.

Фикрлар