"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчисини олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпул» клуби «Борнмут»нинг ёш вингери Райанга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайд жамоаси 20 ёшли футболчининг ўйинини яқиндан кузатиб бормоқда ва келаси йил уни сотиб олиш имкониятини ўрганаётгани ҳақида Transfer News Live нашри Football Insider манбасига таяниб хабар берди. 

Маълумотларга кўра, «қизиллар» бош мураббийи Андони Ираола «Борнмут»да бирга ишлаган бразилиялик футболчининг салоҳиятини жуда юқори баҳолайди ва уни жамоага олиб келиш тарафдори бўлиши мумкин.

Райаннинг «Борнмут» билан тузган шартномасида 130 миллион фунт стерлинг (151,5 миллион евро) миқдорида тўлов эвазига эркин кетиш бандиси бор ва у келаси ёздан кучга киради. Бироқ «Ливерпуль» раҳбарияти бу сумма ҳаддан ташқари юқори, деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!