"Ливерпуль"га Слот хатосини тузатиш тавсия қилинди
«Ливерпул» таркибида ўйнаган собиқ футболчи Жон Олдридж клуб раҳбариятини ҳозир «Байер» шарафини ҳимоя қилаётган тарбияланувчиси Жарелл Куансани қайта олиб келишга чақирди.
«Агар мен «Ливерпул» раҳбарияти ўрнида бўлганимда, албатта Куансани қайтаришга уринардим. Унинг шартномасида 66 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш банди бор ва мен учун бу жуда аниқ ечим. Агар ван Дейк жамоани тарк этса, клуб унинг ўрнига айнан Куансани кўриб чиқиши керак», — дея таъкидлаган Олдридж Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида.
Мутахассис фикрича, «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Арне Слот ёш ҳимоячини осонликча «Байер»га қўйиб юбориб, жиддий хатога йўл қўйган.
«Куанса Арненинг адашганини амалда исботлади. У «Байер»да жуда яхши ўйнаяпти, Англия терма жамоаси сафида ҳам муносиб тарзда майдонга тушяпти», — дея қўшимча қилган мерсисайдликларнинг собиқ футболчиси.
Жорий мавсумда 23 ёшли Куанса «Байер» таркибида олти ўйин ўтказди ва бир марта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар