"Ливерпуль" кузгача шу юлдузни оламиз!
Журналист ва инсайдер Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, «Ливерпуль» клуби ПСЖ ва Франция терма жамоаси вингери Брэдли Барколани сотиб олиш бўйича жиддий режалар тузган.
Плеттенбергнинг таъкидлашича, мерсисайдликлар ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча Баркола билан шартнома имзолаш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи.
- «Ливерпуль» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Брэдли Барколони олиш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Клуб футболчининг шахсий шартлари бўйича тўлиқ хабардор ва агар ПСЖ билан келишувга эришилса, бу борада муаммо бўлиши кутилмаяпти.
Кейинги музокаралар янги ҳафта давомида бўлади. «Ливерпуль» яқин вақт ичида биринчи расмий таклифини йўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Баркола эса шу ёзда ПСЖни тарк этишга тайёр», — дея ёзади Плеттенберг ўзининг X саҳифасида.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Брэдли Баркола ПСЖ таркибида барча мусобақалар доирасида 49 ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва етти марта голли узатма берди. Жаҳон чемпионатида эса у саккиз бор майдонга тушиб, учта гол ва бир голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар