"Ливерпуль" ПСЖ юлдузини беш йиллик битимга кўндирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ ҳужумчиси Иброҳим Мбайе «Ливерпуль» билан беш йиллик шартнома тузишга розилик берди. Энди «қизиллар» 18 ёшли вингерни ёзги трансфер ойнасида қўлга киритиш учун парижликлар билан музокараларни тезлаштиришни режалаштирмоқда. 

Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Ливерпуль» ПСЖнинг яна бир ҳужумчиси Брэдли Баркола бўйича ҳам музокараларни давом эттирмоқда. Мерсисайд клуби шу ҳафта ичида янгиланган таклифини тақдим этиши кутилмоқда.

Мбайе ПСЖ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у жамоа сафида барча мусобақалар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ёш ҳужумчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!