"Ливерпуль" янги ҳужумчи билан шартнома тузди
«Ливерпуль» ҳужум чизиғини кучайтирмоқда. Англиянинг машҳур клуби «Ливерпуль» 18 ёшли француз ҳужумчиси Жилиан Н'Гессан билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
Ёш форвард «Сент-Этьен» таркибидан «Ливерпуль»га ўтмоқда. Шу билан бирга, Н'Гессан январ ойигача янги жамоасига қўшилмайди. У шу вақтга қадар Франциянинг «Брест» клуби сафида ижара асосида ўйнашда давом этади.
Аввалроқ Н'Гессанга «Арсенал» ва «Тоттенхэм» клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Англия премьер-лигаси жамоаларини ҳужумчининг жисмоний бақувватлиги, ҳаводаги курашлардаги устунлиги ва рақиб жарима майдонида доимий хавф уйғотиш қобилияти ўзига жалб қилмоқда.

Фикрлар