"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувини ким шарҳлайди?

Бугун Англияда даҳшатли ўйин бўлиб ўтади. АПЛ турнир жадвали пешқадамлари МЮ ва "Ливерпуль" ўзаро беллашади. 

Азалий рақиблар ўртасидаги баҳсга бўлган қизиқиш жуда юқори. Айни пайтда улар орасидаги фарқ 1 очкони ташкил қилади. Шунинг учун ўйинни интизорлик билан кутаётганлар талайгина.

Учрашув "Футбол ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Беллашувни таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев шарҳлаб боради. Бу ҳақда унинг ўзи телеграмдаги сафиҳасида маълум қилди. Инглизлар класикоси Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!