Италиянинг "Фиорентина" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза "Ливерпул"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Talksport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича мерсисайдликлар 20 ёшли италиялик футболчи учун яхшигина пул таклиф қилишмоқчи, бироқ, “бинафшаранглилар” устози Стефано Пиоли истеъдодли футболчи жамоани тарк этмаслигига ишонмоқда.

“Кьеза яқиндагина ўз шартномасини узайтирди. Демак, у бизнинг лойиҳамизга ишонади”, - дейди Пиоли.

Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум Италия А Сериясида жами 12та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.