Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Ливерпуль" Алиссон ўрнига бошқа дарвозабон олади

"Ливерпуль" дарвозабон масаласида янги номга тўхталди

«Ливерпуль» жамоаси янги дарвозабон излашни давом эттирар экан, навбатдаги ном аниқланди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Маълумотларга кўра, мерсисайдликлар «Халл Сити» дарвозабони Константинос Цолакисни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчи клубнинг узоқ муддатли режаларидаги асосий номлардан бирига айлангани таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, «Ливерпуль» бу трансферда ёлғиз эмас. 

Цолакисга «Тоттенхэм» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали дарвозабоннинг бозор қийматини 22 миллион евро атрофида баҳолаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ