Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Ливерпуль" Диасга нарх белгилади

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Мерсесайдликлар футболчини арзон нархда сотмоқчи эмас

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Ливерпуль" вингери Луис Диасни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. "The Athletic" нашрининг хабарига кўра, немис гранди колумбиялик футболчи учун 67,5 миллион евро таклиф қилган, аммо бу таклиф дарҳол рад этилган.

"Ливерпуль" Диасни бу нархда сотиш ниятида эмас ва уни 100 миллион еврога баҳоламоқда. Шу билан бирга, футболчининг ўзи клубни тарк этиш истагини билдирган.

2023/24 йилги мавсумда Луис Диас Англия Премьер-лигасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ