"Ливерпуль" етакчиларидан бири эртага "Лестер"га қарши ўйнамайди
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Фабиньо эртага “Лестер”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этолмайди. У сон мушакларидан жароҳат олган.
Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп бразилиялик футболчининг “РБ Лейпциг”га қарши ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал баҳсида майдонга тушиш ёки тушмаслиги борасидаги саволга жавоб берди.
“Билмадим. Кўрамиз”, - деди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “РБ Лейпциг” – “Ливерпуль” учрашуви 16 февраль куни бўлиб ўтади.
Фикрлар