“Ливерпуль” етакчиси ўрнини ким эгаллайди?
“Ливерпуль” раҳбарияти жамоа билан янги шартнома имзолашдан бош тортган етакчи ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум ўрнига бошқа футболчи олиб келишга қарор қилди.
Юрген Клопп нидерландиялик футболчига ўринбосар сифатида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сида ишончли ўйин намойиш қилаётган Денис Закарияни ўз жамоасига кўрмоқчи. Бу футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланиши боис, уни келаётган ёзда сотиб олиш имкони бўлади.
“Боруссия” швейцариялик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Лекин Денис янги шартномадан бош тортса, клуб компенсация пулидан қуруқ қолмаслик учун ёзда уни сотиб юборади. Бундан ташқари, мёнхенгладбахликлар ҳар эҳтимолга қарши Закария ўрнига янги футболчи ҳам топиб қўйди. Улар “Тулуза” вакили Куадио Конени кўзлаб турибди.
Закарияга “Манчестер Сити”, “Бавария” ва “Атлетико”дан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.
Фикрлар