"Ливерпуль" футболчиси фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин
"Ливерпуль" вингери Рио Нгумоа фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.
Журналист Анфиэлд Паперс берган маълумотга кўра, 17 ёшли футболчининг хизматларига Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Асаларилар" Риони қишда ижарага олишни мақсад қилган ва аллақачон "Ливерпуль"га таклиф билан мурожаат қилган.
Нгумоанинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, англиялик ёш истеъдод жорий мавсум Слот қўл остида 8 та учрашувда майдонда ҳаракат қилди ва 1 та гол киритишга эришди.



Фикрлар