"Ливерпуль" футболчиси Жотанинг қачон сафга қайтиши маълум қилинди

"Ливерпуль" футболчиси Диогу Жота "Брентфорд"га қарши баҳсда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди. 

"Liverpool.com" нашрининг хабар беришича, португал 2 ойга сафдан чиқди. У тиззасидан жароҳат олгани ошкор этилди. 

Айни вақтда мерсисайдликлар 57 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Таъқибчи "Арсенал" билан орадаги фарқ 2 очкони ташкил этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!