“Ливерпуль” футболчисини билмай олиб қўйибмиз!
“Милан” раҳбарияти эркин агент сифатида жамоага қўшиб олинган Дивок Ориги билан тезроқ хайрлашишни истамоқда.
Бельгиялик ҳужумчи бир неча мавсум “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган ва асосий таркибга кира олмаганидан кейин ўтган ёзда жамоадан кетган эди.
Ҳужумчининг спорт формаси, ҳаракатлари миланликларни ҳам қониқтирмади. Улар Дивокни сотиб юбориб, ўрнига “Лилль” вакили Жонатан Дэвид ёки “Зальцбург”да порлай бошлаган Ноа Окафорни олиб келмоқчи.
27 ёшли Ориги фаолияти давомида “Лилль”, “Ливерпуль” ва “Вальфсбург” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Клублар миқёсида жами 306 та баҳсда қатнашиб, 65 та гол ва 27 та ассистни қайд этган.
Фикрлар