"Ливерпуль" грузиялик дарвозабонни сотиб олишга яқин турибди

  • 20 августа, 2024, 18:06
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" "Валенсия"дан Георгий Мамардашвилини сотиб олишга яқин турибди. Клублар ўртасида музокаралар давом этяпти, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. 

Tecno

Журналистнинг сўзларига кўра, посбон 2025 йилнинг ёзида жамоа таркибига келиб қўшилади. У ушбу мавсумни "кўршапалак"лар сафида ўтказиши кутилмоқда. Мазкур трансфер учун "қизиллар" 30 миллион евро тўлайди. 

Мамардашвили 2022 йили "Динамо Тбилиси"дан "Валенсия"га 850 минг евро эвазига кўчиб ўтганди. У якунига етган мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию