"Ливерпуль" ҳужумчиси "бўрига" айланиши мумкин
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги қишки трансфер ойнасида мерсисайдликлар таркибини тарк этиши мумкин.
The Athletic нашри хабарига кўра, 25 ёшли бельгияликка "Вулверхэмтон" даъвогарлик қилмоқда. Футболчи хизматларига "бўрилар"дан ташқари "Лидс" ва "Лацио" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
Жорий мавсумда Ориги барча турнирларда ливерпулликлар сафида 7 та ўйинда 1 та гол киритиб, 1 та голли узатма берди. Унинг "қизиллар" билан шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган.
Фикрлар