"Ливерпуль" ҳужумчисига АПЛ дебютанти қизиқиш билдирмоқда

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги ёзги трансфер ойнаси вақтида "Лидс"га кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Football Insider.

"Лидс" раҳбарияти бельгиялик футболчини қўлга киритиш учун иккита вариант тайёрлаб қўйди. Яъни клуб 25 ёшли футболчини қишда ижарага олиб, уни ёзда тўлақонли сотиб олиши ёки трансфер ишлари фақатгина ёзда амалга оширилади.

Клуб билан шартномаси 2024 йил ёзида якунига етадиган Ориги жорий мавсумда чемпионат баҳсларида битта ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!