"Ливерпуль" "Интер" ҳимоячисига кўз тикди
"Интер"нинг чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко "Ливерпуль" қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда "The Touchline" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 28 ёшли италиялик футболчи "қизиллар"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Футболчининг ўзи ҳам эҳтимолий трансферга қарши эмас ва Англия чемпионатида кучини синаб кўришни истамоқда.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Федерико Димарконинг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади. Унинг "Интер" билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
Қишки трансфер ойнасида ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Димарко "Интер" сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар