"Ливерпуль" жаҳон чемпионининг трансферини эълон қилишга тайёрланмоқда

Аргентиналик ярим ҳимоячи Алексис Макаллистер "Брайтон"дан "Ливерпуль"га ўтишга яқин турибди, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Манба берган хабарга кўра, 24 ёшли жаҳон чемпионининг агенти мерсисайдликлар раҳбарияти билан шартноманинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Ушбу трансфер келаси ҳафтада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Алексис Макаллистер жорий 2022/2023 йилги мавсумда “Брайтон” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи ўтган йил охирида Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси таркибида ғолиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!