Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Ливерпуль” катта трансферга қўл уради

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Жамоани қутқарадиган ўйинчи керак

Англиянин г амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти қишки трансферлар даврида “Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Витиньяга қизиқиш билдирмоқда.

Манбаларга кўра, 25 ёшли португалиялик футболчи  Европадаги энг техник маҳорати юқори ярим ҳимоячилардан бири ҳисобланади.

ПСЖ раҳбарияти ўйинчи учун 130 миллион еврога тенг таклиф бўлса, музокараларни бошлашга тайёр. Шу билан бирга, Витиньяга “Ювентус”, “Реал” ва “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Витинья жорий мавсум 19 та ўйинда 2 та гол ва 8 та ассист қайд этган. Унинг шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил қилмода.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ